Ҳусанов Англияда “топ-5”га кирди!

CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов жорий мавсумда “Манчестер Сити”нинг асосий таркибида ўйнашга қодир эканини исботлаб келмоқда.

Tecno

Англия футболи экспертлари таҳлилида 21 ёшли ўзбек футболчининг кўрсаткичлари тез-тез тилга олинадиган бўлди.

Жаҳон футболида статистик таҳлилни амалга оширадиган Squawka тадқиқот маркази Англия Премьер-лигасида рақибдан тўпни олиб қўйиш бўйича энг юқор кўрсаткични қайд этаётган футболчилар рейтингини тузди.

Унга кўра, “Манчестер Сити”нинг ўзбек ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Англия Премьер-лигасида тўп олиб қўйиш бўйича энг яхши натижа қайд этган ўйинчиларнинг “топ-5” рейтингига кирди.

Ҳусановнинг учрашувларда рақибдан тўпни олиб қўйиг кўрсаткичи 91,7 фоизни ташкил қилмоқда. Бу Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида мусобақа қайдномасидан ўткзилган 544 нафар ўйинчи орасида бешинчи натижадир.

Агар АПЛдаги барча ҳимоячилар кўрсаткичини инобатга олсак, Ҳусанов тўп олиб қўйиш бўйича кучли тўртликка киради.  “Манчестер Сити”нинг 29 нафар ўйинчиси ўртасида Абдуқодир тўпни олиб қўйиш бўйича энг зўр икки футболчидан бирига айланди.

Нуфузли нашрнинг таъкидлашича, жорий мавсумдаги Премьер-лиганинг Ҳусанов иштирок этган саккиз ўйинидан еттитасида уни рақиблар атиги бир марта алдаб ўта олган ва ўша ҳолатда ҳам Абдуқодир ўзининг одатий позицияси бўлган марказий ҳимояда эмас, ўнг қанотда тўп тепган эди.

Футбол оламининг энг кучли мураббийларидан ҳисобланган Хосеп Гвардиола ҳам ўзбекистонлик шогирдининг ўзига хос ноёб хусусиятлари борлигини алоҳида тилга олди.

- Ҳусанов жуда ишончли футболчи. Унинг ўзига хос ноёб қобилиятлари ва хусусиятлари бор. Ҳақиқатан ҳам у ўзгача ўйинчи.

Абдуқодир орқа чизиқдаги ҳолатларнинг барчасини бартараф этади. Унинг ўзи ҳам шундай ўйнашдан роҳат олади.

Ҳусанов қадамма-қадам янада кучайиб боради. У ҳар доим 100 фоиз бор кучи билан ўйнайди. Бу — топ трансфер! Унда ноёб сифатлар бор, - деди Хосеп Гвардиола.

Абдуқодир Ҳусанов жорий мавсумнинг биринчи ярмида “Манчестер Сити” таркибида асосан ўнг қанот ҳимоясида ўйнади. Айни пайтда клубда марказий ҳимоячилар билан боғлиқ муаммо кучайиб кетгани боис, бор эътиборини мудофаа марказини мустаҳкам ушлашга ҳаракат қилмоқда.

Ҳусанов жойини Гехига берадими?

Нури Шахин яна гол урган Шомуродов ҳақида нималар деди?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!