Ҳусанов билан ёнма-ён ўйнаган Гехи нималар деди?

CHERY AUTO

- Мен томондан ҳаммаси жойида эди, аммо ўйин ритмига тўлиқ киришиб кетишим учун ҳали кўп нарсани ўрганишим керак. Бу ерда майда деталлар, позицион ўйинга оид масалалар ва турли нозик жиҳатлар кўп. Лекин бу ҳақиқатан ҳам жуда ҳаяжонли бўлди.

Tecno

Англия Премьер-лигасининг 23-турида “Манчестер Сити” ўз майдонида чемпионат аутсайдери “Вулверхэмптон”ни қабул қилди.

Мезбонлар устунлигида ўтган учрашувда  Умар Мармуш ва Антуан Семеньонинг биттадан голи эвазига 2:0 ҳисобида зафар қучди. Бу манчестерликларнинг Англия Премьер-лигасида 2026 йилдаги илк ғалабаси сифатида қайд этилди.

Бу учрашувда асосий эътибор яқиндагина “Сити” таркибига қўшиб олинган Англия чемпионатининг энг зўр марказий ҳимоячиларидан Марк Гехининг дебютига қаратилди.

Англиялик футболчи “Манчестер Сити” ҳимояси марказида Абдуқодир Ҳусанов билан ёнма-ён ўйнади. Бу дуэт рақибларнинг барча ҳужумларини бартараф этиб, Жанлуижи Доннаруммага дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолишга ёрдам берди.

Ўйиндан кейин жамоанинг янги аъзоси Марк Гехи ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Жамоада яхши руҳият бор. Энг муҳими – эътиборни кейинги ўйинга қаратиш ва албатта ғалаба қозонишда давом этиш.

Бизга тўғри менталитет ва юқори интенсивлик керак. Умид қиламанки, шуни сақлаб қола оламиз, - деди Марк Гехи журналистлар билан суҳбатда.

25 ёшли Марк Гехи Аслида “Челси” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. “Аристократлар” асосий таркибга киришга қийналган бу ўйинчини бир неча маротаба “Суонси” клубига ижарага берган.

Кейин 2021 йили 23,34 миллион евро эвазига “Кристал Пэлас”га сотиб юборган. Марк “Кристал Пэлас” таркибида салкам беш йил тўп тепди. Унинг клуб билан шартномасини 30 июнда тугаши керак эди.

Унга харидор клублар маҳоратли ҳимоячини эркин агентга айланишини кутиб турган паллада “Манчестер Сити” ярим йиллик шартномаси бор ўйинчи учун “Кристал Пэлас”га 23 миллион евро тўлаб, уни ўз сафига қўшиб олди.

Марк Гехи жорий мавсум барча турнирларда 34 та учрашув ўтказиб, ҳимоядаги вазифаларини бажаришдан ташқари рақиблар дарвозасини уч маротаба ишғол қилиб, жамоадошларига тўртта голли пас узатди.

Энди “Манчестер Сити”га кўчиб ўтган бу ўйинчи ҳимоя марказида ўзбек футболчиси Абдуқодир Ҳусанов билан янги тандем ташкил қилди.

Хосеп Гвардиола шогирдлари навбатдаги учрашувни 28 январь куни Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичининг охирги – 8-турида Туркиянинг “Галатасарой” жамоасига қарши ўтказади.

 

Гехи билан “девор” бўлган Ҳусановга экспертлар қандай хулоса берди?

Ҳусанов Англияда “топ-5”га кирди!

Ҳусанов жойини Гехига берадими?

Нури Шахин яна гол урган Шомуродов ҳақида нималар деди?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!