Гехининг "Ливерпуль"га трансфери амалга ошмай қолиши мумкин

CHERY AUTO

Аввалроқ "Ливерпуль" "Кристал Пэлас" ҳимоячиси Марк Гехи трансфери борасида келишувга эришгани хабар қилинган эди.

Tecno

Бироқ, "The Athletic" тарқатган маълумотга кўра, келишув амалга ошмай қолиши эҳтимоли бор. Гехи тиббий кўрикнинг бир қисмини ўтганига қарамай, клубда ўйинчига муносиб ўринбосар топиш муаммоси келиб чиққан.

"Брайтон"дан Игор Жулио трансфери сўнгги дақиқада бекор қилинди. Шунингдек, "Тулуза" футболчиси Жейде Канво билан ҳам келишув мавжуд, аммо у ҳали расмийлаштирилмаган.

Якуний қарор ҳимоячи ва "Кристал Пэлас" бош мураббийи Оливер Гласнер билан кечадиган музокаралардан кейин эълон қилинади. Гласнер эса ўринбосар топилмасдан Гехининг кетишига мутлақо қарши экани қайд этилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!