Гэйм-сет-матч! АГМК ўз майдонида "Олимпик"ни теннисча ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Суперлигаси 25-тури доирасидаги ўйинда АГМК 6:0 ҳисобида "Олимпик"ни тор-мор келтирди.

Майдон эгалари сафида Мартин Боакье дубль қайд этди, Хуршид Ғиёсов, Шоҳрух Гадоев ва Миржаҳон Мираҳмадов бир маротабадан гол урди. Шунингдек, Достон Турсунов ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди.

Шундай қилиб, олмалиқликлар очколари сонини 44 тага етказиб, келаси мавсум учун ОЧЛ йўлланмасини ҳал этди. "Олимпик" ҳисобида 32 очко бор. 

  • Суперлига
  • 25-тур

OKMK

  • Мартин Боакье 21', 56'
  • Хуршид Ғиёсов 27'
  • Достонбек Турсунов 60' (автогол)
  • Шохруҳ Гадоев 74'
  • Миржаҳон Мираҳмадов 90'
6 : 0

07/11/2022 16:15

Олимпик

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!