Гейнрихнинг жамоаси Европа лигасида ўйнамайди
Ҳозиргина Қозоғистоннинг Олмота шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда Европа Лигаси 1-саралаш босқичи доирасидан ўрин олган “Ордабаси” – “Широки Бриег” ўйини якунига етди.
Яхши биласиз, “Ордабаси” сафида ҳамюртимиз Александр Гейнрих тўп тепади. Бугун унинг жамоаси Босния ва Герцоговинадан ташриф буюрган клуб билан нурсиз дуранг ўйнади – 0:0. Гейнрих учрашув қайдномасига киритилмади.
Дастлабки ўйинда “Широки Бриег” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонгани боис, кейинги босқичга Босния клуби йўл олди.
Европа Лигаси. 1-саралаш босқичи. Жавоб учрашуви
“Ордабаси” (Қозоғистон) – “Широки Бриег” (Босния ва Герцоговина) 0:0
Биринчи ўйин: 0–2.
Фикрлар