Ғиждувонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон кубоги беллашувлари ўтказилмоқда
Кеча 2 августь куни Бухоро вилоятининг Ғиждувон туман спорт мактабида белбоғли кураш бўйича 2007-2008 йилда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги беллашувларига старт берилди.
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик тақвим-режасидаги мазкур мусобақада 300 нафарга яқин ёш полвонлар белбоғли курашнинг белбоғли кураш ва эркин йўналишида ўз вазн тоифаларига кўра ғолиблик учун кураш тушишмоқда. Юқори савияда ташкил этилган Ўзбекистон кубоги беллашувларида дастлаб тантанали очилиш маросими ташкил этилди.
Дастлаб, очилиш маросимига ташриф буюрган жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти Азизбек Абдухалилович Ғаниевга табрик учун сўз берилар экан, шу ўринда Азизбек Ғаниев бугун мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасига алоҳида эътибор қаратилаётгани, хусусан, жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси томонидан ҳам миллий спорт туримиз бўлган белбоғли курашни юртимиз ҳамда жаҳон миқёсида кенг ривожлантириш ишлари жадаллик билан олиб борилаётгани хусусида таъкидлаб, барча спортчиларга омад тилади ва мусобақани очиқ деб эълон қилди. Шунингдек, очилиш маросимида Осиё белбоғли кураш конфедрацияси президенти Мўмин Муратов, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, Ғиждувон тумани ҳокими ўринбосари Шерзод Шарипов, Бухоро вилояти Ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Ўткир Нажмиддиновлар иштирок этишди. Маросимда таниқли санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага хушнудлик бағишлади.
Шундан сўнг Ўзбекистон кубоги беллашувларига старт берилди. Мусобақа регламентига мувофиқ, кеча белбоғли кураш йўналишида ўғил болалар 11 та вазн тоифасида, қизлар эркин йўналишда 7 та вазн тоифасида куч синашишди ва ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди.
Бугун ўғил болалар эркин йўналишда 11 та вазн тоифасида кураш тушишмоқда. Мусобақа
4 августга қадар давом этади.
Фикрлар