Гимнастика. Салкам 50 ёшли Чусовитина Жаҳон кубогида шохсупага кўтарилди!
Спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Оксана Чусовитина Бокуда ўтаётган Жаҳон кубогининг учинчи босқичини ҳам медал билан якунлади. Ҳамюртимиз таяниб сакраш дастурида кумуш медални қўлга киритди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Икки уриниш натижасига кўра, Оксананинг чиқиши ҳакамлар томонидан 13.433 балл билан баҳоланди. Юртдошимиз фақатгина Франсиялик Колин Деваллардан камроқ балл тўплади. Шу тариқа, спортчимиз қаторасига учинчи бор Жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилмоқда. Бундан аввалги босқичларда у бронза медалларига сазовор бўлган эди.
Таяниб сакраш, аёллар:
1-ўрин - Колин Деваллар (Франсия) – 13.683
2-ўрин - Оксана Чусовитина (Ўзбекистон) – 13.433
3-ўрин - Линмин Ю (Хитой) – 13.383
Фикрлар