Гимнастикачиларимиз Германиядаги мусобақада иштирок этишмоқда

Айни кунларда Германиянинг Котбус шаҳрида спорт гимнастика бўйича навбатдаги йирик мусобақа бўлиб ўтмоқда. Эътиборлиси, ушбу турнирда терма жамоамиз вакиллари ҳам иштирок этишади. 

Халқаро гимнастика федерацияси бераётган маълумотга кўра, турнирда терма жамоамиз шарафини 2 Ўзбекистон вакили ҳимоя қилишади. Таяниб сакраш баҳсларида афсонавий Оксана Чусовитина ўз имкониятларини яна бир бор синовдан ўтказса, яна бир ёш истеъдодли вакиламиз Сабина Туробова бир неча йўналишларда ўз маҳоратини намойиш этади. 

Релгаментга кўра, бугун мусобақанинг дастлабки саралаш баҳслари бўлиб ўтиши белгилаб қўйилган. Бўлажак турнирда терма жамоамиз вакилларига омад тилаймиз. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!