Гиёҳванд модда билан ушланган “Сурхон” легионери аввал ҳам бундай ҳолатга тушганми?
Sports.uz сайти журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаев ўз телеграм саҳифасида “Сурхон” аъзоси Шамил Гасанов билан боғлиқ вазият борасида изоҳ қолдирди. Унга кўра, “учар тулпорлар” футболчиси бундан аввал ҳам шунга ўхшаш можораларга аралашиб қолган.
“Sports.ru даги йигитларнинг айтишича, аввалроқ ҳам Шамилда тартиб-интизом қоидаларини бузиш тез-тез кузатилган.
Гасанов билан Маҳачқалъанинг “Динамо” клуби Москвада бўлган ҳолатга ўхшаш вазият сабабли контрактни бекор қилган экан.
Бошқа рус манбалар ҳам хабарни тасдиқлашни бошлади. Энди, “Сурхон” бунга қандай реакция билдириши савол остида қолмоқда. Кутамиз.”
Эслатиб ўтамиз, бир неча соат аввал Шамил Гасанов Москвада гиёҳванд модда билан қўлга тушгани ҳақида хабар берган эдик.
Фикрлар
Он заявил, что у игрока не было никогда проблем с дисциплиной, а «Динамо» с ним рассталось в свое время лишь по спортивным причинам – парня замучили травмы.
«Он по спортивным причинам не соответствовал уровню махачкалинского «Динамо», много травм было. Из-за этого с ним и расстались. Я удивлён тому, что Гасанов оказался в такой ситуации, ничего вроде бы не предвещало. У него никогда не было проблем с режимом. Ну или я просто не знал об этом», — приводит слова Гаджиева издание Betonmobile.