Ғиёсов: "Хитойга қарши ўйин учун тайёргарлик яхши бўлмоқда"
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубай шаҳрида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларини бошлади. Фабио Каннаваро томонидан йиғинга жалб қилинган "Нефтчи" клуби футболчиси Хуршид Ғиёсов ЎФА матбуот хизматига интервью берди.
"Ушбу йиғинга чақирилганимдан ва терма жамоа сафида ўйнаш имкониятига эга бўлганимдан жуда хурсандман. Ўзимни кўрсатишга ҳаракат қиламан. Машғулотлар ажойиб тарзда ўтмоқда. Тўп билан ишлаш борасида кўплаб янги нарсаларни ўрганяпмиз.
Хитойга қарши ўйин учун тайёргарлик яхши кетмоқда. Худо хоҳласа, ғалаба учун майдонга тушамиз. Бу йилги мақсадларим — клуб билан чемпионликни қўлга киритиш ҳамда Жаҳон чемпионатида иштирок этиш", — деди Ғиёсов.
Маълумот учун, бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Хитойга қарши назорат учрашувида майдонга тушади. Учрашув ёпиқ эшиклар ортида ўтказилади.



Фикрлар