Гладиаторлар тўқнашувида Макс Холлоуэй Тони Фергюсоннинг ҳолатига тушади (Сўровнома)

  • 6 апрель, 11:47
  • 0
  • MMA

 Хабарингиз бор, 19 апрель куни “UFC 300” турнири бўлиб ўтади. Мазкур жанг кечасида энг қизиқарли ўтиши кутилаётган жанг бу- Жастин Гэтжи ҳамда Макс Холлоуэй қарама-қаршилиги десак муболаға бўлмайди.

Биз анъанага мувофиқ ушбу тўқнашув борасида ўзбек яккакураш олами вакилларини фикри билан қизиқдик.

Мавлон Мавлонов – мураббий

- Бу жангни эшитиши биланоқ охоо деб юборадиган тўқнашувдир. Икки гладиаторлар тўқнашуви, ҳар иккиси руҳий томонлама синмайдиган жангчилар сарасига киради. Лекин габарит ва жисмоний куч жиҳатидан Гэтжи устунроқ. Гэтжи Тони Фергюсонни қандай тарзда мағлуб этган бўлса, яъни қандай жароҳат етказган бўлса, Холлоуэйни ҳам шундай ҳолат кутиб турибди. Назаримда Гэтжи Максга оғир жароҳат етказади ва шуни ҳисобига ғалаба қозониб кетади, деб ўйлайман. Имкониятларни 60/40 деган бўлардим.

Муҳаммаджон Қурбонов – ММА жангчиси

- Гэтжи-Холлоуэй жангига келадиган бўлсак, Гэтжини имкониятини юқори баҳолаган бўлардим. Чунки Порье-Холлоуэй жангини кўрганмиз. Барибир габарит жиҳатдан Макс кичиклик қилади. Қолаверса, унда нокаутга учратувчи зарба кучи йўқ. Гэтжида эса аксинча нокаутга йўллайдиган оғир зарбалари бор. Имкониятларни 70/30 дея баҳолаган бўлардим.

Ҳумоюн Ибрагимов – ММА жангчиси

- Мени фикримча Гэтжида Максни нокаут қиладиган куч бор. Шунингдек, жуда кўп жароҳат беради, деб ўйлайман. Бу жанг техник нокаут билан ёки докторлар тўхтатса керак, деб ўйлайман. Ғалаба Гэтжи тарафида бўлади, деган фикрдаман. Имкониятлар 60/40 .



                                                                                          Амирхон Алихўжаев – ММА жангчиси

-
Тўғриси, бу жангни муддатидан аввал якунланади, деб ўйламайман. Иккиси ҳам зарба кўтарадиган жангчилар ҳисобланади. Баҳс тўлиқ уч раунд давом этади ва бунда Жастин Гэтжи очколарга кўра ғалаба қозонади. Имкониятларни 55/45 деган бўлардим. Жастин фойдасига!

Муродбек Чориев – ММА жангчиси

- Бу жанг жуда қизиқарли кечиши аниқ. Иккита жуда иродали бўлган жангчилар баҳс юритади. Лекин Жастин Гэтжида имконият юқори, деган фикрдаман. Сабаби, Гэтжи масофани тез ўзгартиради ва зарба кучи ҳам юқори. Имкониятларни 60/40 деган бўлардим.



                                                                                           Ҳилола Собирова –ММА жангчиси

Тўғриси, ким ғалаба қозониши ҳақида бирор фикр билдира олмайман. Яратганни айтгани бўлади. Бироқ, барибир ким кўпроқ меҳнат қилган бўлса, омад шу тарафда бўлади. Менга Жастин Гэтжини жанг олиб бориш услуби ва ҳаракатери  ёқади. Шунинг учун унга мухлислик қиламан ва ғалаба қозонишига умид қиламан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!