Гласнер: "Матетада ноябрдан бери тизза муаммоси бор эди"
"Кристал Пэлас" бош мураббийи Оливер Гласнер ҳужумчи Жан-Филипп Матетанинг "Милан"га ўтмай қолгани ҳақида фикр билдирди.
Қишки трансфер ойнаси ёпилиши арафасида италиялик клуб француз футболчисини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилган. Келишув деярли амалга ошган, аммо "россонериликлар" тиббий кўрик натижасидан сўнг трансфердан воз кечишга мажбур бўлган.
"Матета ноябр ойидан бери тиззаси билан боғлиқ муаммоларни ҳис қилаётган эди. У ўйнашни давом эттиришни истади ва биз буни ташкил этдик. У бизга кетишни хоҳлаётганини айтди, аммо "Милан" вазиятни баҳолаб, уни имзоламасликка қарор қилди. Ҳозирги ҳолатдан келиб чиқиб, энг мақбул ечимни топишга ҳаракат қиламиз", — деди Гласнер. Унинг сўзларини журналист Фабрицио Романо келтирган.
Transfermarkt портали маълумотига кўра, Жан-Филипп Матетанинг трансфер қиймати 40 миллион евро деб баҳоланмоқда.
Фикрлар