Годин учун АПЛ грандлари курашмоқда
Миланнинг "Интер" клуби ҳимоячиси Диего Годин мавсум якунлангач, жамоадан кетишга қарор қилди.
Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра, 34 ёшли уругвайлик футболчи фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Унда "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм" клубларидан таклиф бор.
Годин “Интер” сафига 2019 йилнинг ёзида “Атлетико”дан эркин агент сифатида кўчиб ўтган эди. Унинг миланликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган. Унинг трансфери эса 8 млн еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар