Годинни Англияга чорлашмоқда
“Интер” ҳимоячиси Диего Годин фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра "Манчестер Юнайтед" клуби 34 ёшли уругвайлик футболчи ва “нерадзуррилар” ўртасидаги вазиятни диққат билан кузатмоқда.
Бундан аввалроқ миланликлар Годиннинг фаолиятидан қониқиш хосил қилишмаётгани ва шу боис уни сотмоқчи эканликлари ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Диего Годин жорий мавсум “Интер” сафида 25 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голга ассистентлик қилишга эришди. Унинг трансфери эса 10 млн еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар