Годинни яна Испанияга қайтаришмоқчи
"Кальяри"нинг уругвайлик ҳимоячиси Диего Годин яна Испания чемпионатига қайтиши мумкин.
Marca нашри тарқатган хабарга қараганда, 35 ёшли футболчининг хизматларига "Валенсия" клуби жиддий қизиқиш билдира бошлаган.
Юқоридаги манбага кўра, Годинни шахсан "кўршапалаклар" устози Хосе Бордалас таркибда кўришни хоҳламоқда. У Диегонинг тажрибаси “Валенсия”га ЕЧЛ йўлланмасини олиши учун ёрдам беришига ишонмоқда.
Sport нашрининг ёзишича, Годинга "Атлетико" ҳам харидор бўлмоқда. Айтиш керакки, Диего “матрасчилар” сафида 9 йил тўп сурган ва бу жамоа унинг учун жуда қадрли ҳисобланади.
Годинни шунингдек, "Реал Бетис" ҳам ўз сафида кўрмоқчи.
Диего Годин жорий мавсум А Серияда жами 11 та ўйинда иштирок этди.
Фикрлар