Гол уриб, учрашувда бурилиш ясаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?

Италия А Сериясининг 23-тури доирасида энг қизиқарли учрашувлардан бири Генуяда бўлди. Маҳаллий “Женоа” жамоаси жорий мавсумда ишончли ўйин кўрсатаётган “Верона” футболчиларини қабул қилди.

Кўпчиликни ушбу жамоалар ўртасидаги беллашувда қайси жамоанинг қўли баланд келиши қизиқатирар эди.  Верона шаҳрида ўтган ва Элдор Шомуродов А Серияда дебют қилган биринчи ўйинда ҳисоб очилмаган эди.

Иккинчи давра ўйини Генуяда бўлди. Шунга қарамай, дастлабки дақиқалардан меҳмонлар устунлик қилди.Натижа ҳам узоқ кутилмади. Иван Илич 17-дақиқада ҳисобни очди. Беллашувнинг биринчи ярмида тўлиқ устунлик “Верона” томонида бўлди.

Танаффусдан сўнг, Давиде Баллардинининг майдонга Элдор Шомуродовни туширгани вазиятни ўзгартириб юборди. Ўзбек легионери илк уринишида рақиб ҳимоячисини ортда қолдириб, гол урди.

Ўйиннинг қолган қисми қизғин курашларга бой бўлди. Гарчи Марко Фараоне мезбонлар дарвозасини яна ишғол қилган бўлса-да, сўнгги сониялардан генуяликлар Милан Бадель ҳаракати билан мағлубиятдан қутилиб қолди.

152758410_4321685271175693_513401549651564951_o

Футболчиларнинг ўйинини баҳолаб борадиган whoscored.com сайти “Женоа” ва “Верона” баҳсида меҳмон футболчилар орасида энг юқори баллни биринчи гол муаллифи Иван Иличга берди. Мутахассислар сербиялик ярим ҳимоячи хатти-ҳаракатларини 8 баллга муносиб кўрди. Шу куни мезбонлардан яхши ўйнаган меҳмонларнинг аксарият ўйинчилари юқори балл олди.

“Женоа” таркибида энг яхши футболчи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолган Милан Бадель бўлди. У whoscored.com мутахассислар унинг ўйинини ҳам 8 баллга лойиқ кўрди. Муҳим паллада гол уриб, жамоаси ўйинида бурилиш ясаган Элдор Шомуродов 7,1 билан жамоадошлари сафида иккинчи бўлди. Захирадан майдонга тушган футболчилар орасида бу энг яхши натижа сифатида қайд этилди.

image_2021-02-21_11-07-38

Умуман олганда, Шомуродовнинг А Серия учрашувдаги балларига назар ташласак, асосан барқарор ўйин намойиш этаётгани ойдинлашади. Ҳамюртимиз ўзи ўйнаган учрашувларда энг паст баллга “Интер”га қарши ўйинда лойиқ кўрилган. Ўшанда атиги 25 дақиқа ўйнаган Элдорга 5,8 балл берилган.

Шомуродов гол урган учта ўйинда ҳам whoscored.com мутасаддилари томонидан 7 баллдан юқори баҳоланган. “Сассуоло”га қарши баҳс учун унга қўйилган 7,88 балл ҳозирча Элдор учун энг баланд кўрсаткич бўлиб турибди.

152823658_4321684767842410_879727469412261443_o

“Верона” ушбу учрашувдаги дурангдан сўнг, очколари сонини 34-тага етказиб, мусобақа жадвалида тўққизинчи ўринда бормоқда.

Мағлубиятсиз сериясини еттита ўйинга етказган “Женоа” эса, ҳозирча 26 очко билан 11-поғонани банд этган.  

Шомуродов машҳур қилган болакай Мессидан интервью олишга тайёрланяпти!

Шомуродов ўзига харидор бўлган жамоага қарши ўйнайди

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар