"Golden Boy" мукофотига даъвогарлар рўйхати (топ-40)

Хабарингиз бор, "Tuttosport" нашри ҳар йили йилнинг энг яхши ёш футболчисини аниқлаб келади. Бу сафарги энг кучли 40 нафар номзод номи эълон қилинди.

Жуд Беллингем ("Боруссия" Дортмунд), Мирон Боаду ("Монако"), Эдуардо Камавинга ("Реал"), Шарль де Кетеларе ("Брюгге"), Эрик Гарсия ("Барселона"), Раян Гравенберх ("Aякс"), Мэйсон Гринвуд ("Манчестер Юнайтед"), Илайш Мориба, Йошко Гвардиол ("РБ Лейпциг"), Габриэль Мартинелли ("Aрсенал"), Жамал Мусиала ("Бавария"), Михаил Мудрик ("Шахтёр"), Нуну Мендеш (ПСЖ), Педри ("Барселона"), Жованни Рейна ("Боруссия" Дортмунд), Букайо Сака ("Aрсенал"), Флориан Вирц ("Байер"), Илья Забарний ("Динамо" Киев) ва бошқа футболчилар ҳамон совринга даъвогар бўлиб турмоқда.

Юқоридаги 40 нафар футболчи 100тадан саралаб олинган ва бу рўйхат тез кунларда яна қисқаради. Бу жараён соврин таъсисчиси "Tuttosport" газетаси томонидан амалга оширилади.

Ғолиб анъанавий тарзда ноябрь ойида эълон қилинади. Маълумот ўрнида, ўтган йили ушбу совринни "Боруссия" Дортмунд ҳужумчиси Эрлинг Холанд қўлга киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!