“Golden Boy” соврини бу йил кимга насиб этиши маълум бўлди

“Боруссия” Дортмунд форварди Эрлинг Холанд Европанинг 21 ёшгача бўлган энг яхши футболчисига бериладиган “Golden Boy” совринини қўлга киритади. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Ушбу мукофот ўтган йил португалиялик ҳужумчи Жоау Фелишга насиб этган эди. Ундан аввалроқ, “Golden Boy” совринини “Ювентус” ҳимоячиси Маттайс де Лихт (2018), ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе (2017) олган.

20 ёшли Холанд жорий 2020 йилда “Боруссия” сафида 29 та ўйинда майдонга тушди ва 27 та гол ҳамда 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар