 
                Голландлар қийин учрашувда ғалабани қўлга киритди
УЕФА Миллатлар Лигаси 2020/2021 йилги мавсуми А лига 1-гуруҳининг дастлабки турида Голландия ўз майдонида Польшани қабул қилди. Баҳс тақдирини 61-дақиқада Стивен Бергвейн томонидан киритилган гол ҳал қилди.
Шу тариқа, амалдаги финалчилар янги мавсумни ғалаба билан бошлади.
- 90' Учрашув якунланди! Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 
- 90+' Де Йонг Промес ўрнига майдонга тушди. Дарвоқе, бу Люк Де Йонг. 
- 90+' Беднарек сариқ карточка ишлаб олди. Тирсак билан ўйин бунга сабаб бўлди. 
- 90+' Учрашув асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди. 
- 89' Де Йонг ҳакам билан тортишгани учун огоҳлантирилди. 
- 87'Депай жарима майдони ташқариси ташқарисидан тепиб кўрди. Ҳимоячилар тўп йўлини муваффақиятли блоклай олди. 
- 84'Голландия тўпни назорат қилмоқда. Польша ҳаракат қилмаса, вақт уларнинг зарарига ишламоқда. 
- 80'Ван де Бек ўзига узатилган тўпни шерикларига узатишни мақсад қилди. Аммо тўп оёққа ўрнашмади. 
- 78'"Лолалар юрти" вакилларининг навбатдаги ҳужуми зарбагача етиб бормади. 
- 77' Зелински ўрнига Модер майдонга туширилди. 
- 74' Бергвейн ўз ўрнини Ван де Бекка бўшатиб берди. 
- 74' Мана шу назорат мобайнида ишлатилган қўполлик учун Депай огоҳлантирилди. Рақиб юзига қўли билан зарба бериб юборди. 
- 74'Голландлар рақиб ярим майдонида тўп назоратини амалга оширмоқда. 
- 71' Йожвияк ўрнига Гросицки майдонга тушди. 
- 71' Де Рон огоҳлантирилди. 
- 64'Промеснинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси етарлича кучли чиқмади. 
- 63' Милик Пентек ўрнига майдонга ташланди. 
- 63' Глик огоҳлантирилди. 
- 61' ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Хатебор ўзига узатилган тўпни ажойиб тарзда Бергвейнга ташлаб берди. У эса очиқ дарвозани осонгина ишғол қилди. 
- 59'Бергвейннинг узатмасидан сўнг Аке берган зарба дарвоза тўрига ташқи тарафдан тегди. 
- 58'Депай ҳужумда тўпни қабул қилиб олиши ҳамоноқ Шесни уни зарарсизлантирди. 
- 56' Қарши ҳужумга қочиб кетаётган Бергвейнни тўхтатиб қолгани учун Йожвияк сариқ карточка ишлаб олди. 
- 55'Польшанинг яхши ҳужуми ноаниқ пас сабаб тўхтади. 
- 53'Польшанинг ҳужуми ҳужум дегулик чиқмади. 
- 51'Де Йонгнинг яна бир узатмаси ҳимоячиларга ортиқча қийинчилик туғдирмади. 
- 50'Ҳужумнинг иккинчи темпи Хатебурнинг узатмаси ва Бергвейннинг тўпни узоқлаштириб юбориши билан якунланди. 
- 49'Депай тўғридан-тўғри зарба беришни маъқул кўрди. Жонли девор ўз вазифасини бажарди. 
- 48'Депайга нисбатан жарима майдони яқинида қоида бузилди. Яхши узатма амалга оширилиши мумкин. 
- 47'Голландлар иккинчи таймни ҳам фаол бошлашди. 
- 46' Иккинчи тайм бошланди! 
- 45' Ҳакам биринчи таймга вақт қўшмади. Танаффус! 
- 45'Депайнинг ажойиб узатмасини Де Йонг моҳирона бўйсундириб олиб, дарвозага зарба берди. Тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. 
- 43'Польша ҳам позицион ҳужум амалга оширмоқда. 
- 39'Польша жуда яхши ҳимояланмоқда. Фақат қарши ҳужумлар Пентекнинг ўзигагина юкланиб қолаётгани уларга қийинчилик туғдирмоқда. 
- 37'Промес чапроқда тўпни қабул қилиб олиб, чалғитувчи ҳаракатлардан сўнг зарба йўллади. Анчагина ноаниқ. 
- 36'Бергвейнгача тўп етиб келишига польяк ҳимоячилари йўл қўймади. Акс ҳолда, "Тоттенхэм" футболчиси голли зарба бериши мумкин эди. 
- 34' Клих огоҳлантирилди. 
- 32' Дастлабки сейв Силлесен ижросида. Зелинскига етказиб берилган тўпга футболчи дарҳол зарба берди. Йаспер вазият қаҳрамони. 
- 29' Бурчак тўпи "учар голландлар" томонидан амалга оширилди. Шесни тўпга чиқишда хатога йўл қўйди. Яхшиямки, унинг бахтига орқасида рақиб футболчиси йўқ эди. 
- 29'Польша яхши ҳимояланмоқда. 
- 27' Мемфиснинг бурчакдан узатган тўпига Ван Дейк берган зарба у қадар кучли чиқмади. 
- 26'Депай вазиятларнинг ҳал қилувчи палласида суст ҳаракат қилмоқда. 
- 24'Қанотдан етказиб берилган тўпга Пентек аниқ зарба бера олмади. Ҳимоячи ҳалақит беришга улгурди. 
- 21'Промес учрашувдаги энг хавфли зарбани ижро этди. Қанотдан ёриб кирган Квинси тепган тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди. 
- 21'Нидерландлар ҳимоя тирқишларини қидирмоқда. 
- 17'Депайнинг қанотдан амалга оширган жарима зарбасини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборишди. 
- 16'Юқоридан узатилган тўпга польшалик ҳимоячилар тайёрлигини намойиш қила олди. 
- 15'Ҳозирча яққол хавфли вазиятлар кўрмадик. 
- 14'Польякларнинг яна бир ҳужуми ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 
- 13'Йозвиак Польшанинг дастлабки зарбасига муаллифлик қилди. Аммо тўп оёққа яхши ўрнашмади. 
- 11' Аке бурчакдан узатилган тўпни дарвоза томон йўллашда бироз ноаниқликка йўл қўйди. 
- 10'Стандарт эса тушунарсиз амалга оширилди. 
- 9'Яна бир бор Депайга зарба беришга имкон беришмади. Бу сафар қўполлик билан. 
- 9'Пентек тўпни ўзига бўйсундиришда анча вақт йўқотди. Шу сабаб тезкор қарши ҳужум йўққа чиқди. 
- 7' Депай қанотдан тўпни қабул қилиб олиб, ўгирилиб зарба бергунча ҳуштак чалинди. У офсайдда қолиб кетган. 
- 6'Голландлар рақиб ярим майдонини эгаллаб улгуришди. 
- 3'Ван Дейк Пентекни қўйиб юбормади. 
- 3'Депайни ҳимоячилар ўз вақтида зарарсизлантиришни уддалади. 
- 2'Де Йонгга нисбатан ишлатилган қўполлик сабаб польяклар ҳужуми тўхтатилди. 
- 1' Ўйин бошланди. 
- 0'Жамоа сардорлари тўп ва майдон масаласини ҳал қилиб олишди. 
- 0'Жамоалар майдонга тушиб келишди. Миллатлар Лигаси мадҳияси янграб ўтди. Энди ҳар икки мамлакат мадҳиялари жаранг сочади. 
- 0'Ассалому алайкум, еврофутбол ихлосмандлари. Миллатлар Лигасига хуш келибсиз! 



Комментарии