Голлар бесамар кетмайди: Файзуллаевни машҳур клуб олмоқчи!

BEPUL PROPAN

Кейинги йилларда ўзбек футболига оид энг кўп муҳокама қилинаётган мавзулардан бири Аббосбек Файзуллаевнинг Европанинг кучли лигаларидан бирига ўтиши бўлиб турибди.

Ҳужумкор футболчимиз 2023 йилнинг августида “Пахтакор”дан ЦСКАга кўчиб ўтганидан бери Россия футболида муҳим фигуралардан бирига айлана олди. Кейинчалик легионеримизга “Парма”, “Реал Сосьедад”, “Монако”, “Бавария” каби клублар қизиқиш билдираётгани ҳақидаги хабарлар тарқатила бошлади.

2025 йилнинг ёзги трансферлари олдидан бу мавзу яна кўтарила бошлади. Бир неча манбалар 21 ёшли ҳужумкор футболчига Туркиянинг энг машҳур клуби “Галатасарой” жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида маълумотлар чиқариляпти.

Хусусан, Markaj News канали бу ҳақда қуйидагича маълумот чиқарди.

- ЦСКА клубининг ҳужумкор футболчиси Аббосбек Файзуллаевга Туркия суперлигасининг гранд клуби “Галатасарой” жиддий қизиқиш билдирмоқда.

21 ёшли ўйинчи жорий мавсумда ЦСКА клуби сафида ҳам, Ўзбекистон миллий терма жамоасида ҳам муҳим роль ўйнаяпти.

2024 йил декабрда Аббос Осиёда “Йилнинг энг яхши ёш футболчиси”, совринига лойиқ топилди.

Жорий мавсум Россия премьер-лигасида 19 та ўйинда 2 та гол ва 3 та голли узатма қайд этди. Унинг ЦСКА билан тузилган шартномаси 2026 йил июнь ойида якунланади.

Бу маълумотларни вазиятга яқин манба тасдиқлади, - деб ёзмоқда Markaj News канали.

Таъкидлаш жоизки, Туркия Суперлигаси клублари кейинги йилларда Европанинг машҳур ўйинчилари ва мураббийларини жалб этиш орқали ўз чемпионатлари савиясини анча кўтариб олишга муваффақ бўлди.

Хусусан, “Галатасарой”нинг ўзи жорий мавсумда чемпионликка асосий даъвогар бўлиб турибди. Истанбулликлар сафида уругвайлик дарвозабон Фернандо Муслера, ҳужумчилардан аргентиналик Мауро Икарди, бельгиялик Дрис Мертенс, нигериялик Виктор Осимхен ҳамда испаниялик Альваро Мората  сингари жаҳон футболи юлдузлари бор.

Европа клубларининг Аббосбек Файзуллаевга яна қизиқиш билдира бошлаётгани бежиз эмас, албатта. Истеъдодли футболчимиз 2026 йилги жаҳон чемпионатига йўлланма олишга яқин турган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг етакчиларидан бирига айланди.

Файзуллаев жаҳон чемпионати минтақавий саралаш турнирида Қатарга иккита, Шимолий Корея ва Эронга биттадан гол уриб, терма жамоамизнинг бу мусобақадаги энг яхши тўпурари бўлиб турибди.

Аббос умумий ҳисобда халқаро миқёсдаги учрашувларда 25 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига саккизта гол ва иккита ассист ёздириб қўйган. 21 ёшли легионеримизнинг айнан терма жамоа сафидаги муҳим учрашувларни ҳам юқори савияда ўтказаётган хориж клубларининг эътиборини тортмоқда.

Ҳусановни қандай қилиб қўлдан чиқариш мумкин?!

Бош мураббийнинг фикри ўзбек ва қозоқ мухлисларини жумбушга келтирди!

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Абдухаликов Мухаммад
28/03/2025 13:46
Аббос шошилмасин кучли бешликдан албатта таклиф булади