Голли вазиятларни барбод қилишда “Юнайтед” юлдузларига етадигани йўқ

Футболда ғалабани таъминловчи омил – голлар. Бутун жамоа ҳужумчиларга голли вазиятлар яратиб беришга уринади.

Бироқ айрим ҳужумчилари жамоадошларининг меҳнатларини пучга чиқариб қўймоқда.

Статистика мутахассислар 2023-2024 йилги мавсумда Англия Премьер-лигасида қулай вазиятларни энг кўп барбод қилаётган ўйинчиларни аниқлади.

Йоан Висса, “Брентфорд” – 29%

Йоан Висса еттита вазиятдан 2 тасидан фойдаланди.

Томаш Соучек, “Вест Хэм” – 29%

Томаш Соучекнинг самарадорлиги тобора тушиб бормоқда. У ҳам Висса каби еттита имкониятдан бештасини қўлдан чиқарди.

Дарвин Нуньес, “Ливерпуль” – 23%

Ливерпулликларнинг қимматбаҳо ўйинчиси 13 та қулай вазиятдан ўнтасидан фойдалана олмади.

Олли Уоткинс, “Астон Вилла” – 14%

Тажрибали ҳужумчига жамоадошлари 14 та голли вазият яратиб беришди. Олли фақат иккитасини дарвоза тўрига туширди.

Маркус Рэшфорд, “Манчестер Юнайтед” – 0%

Ўтган мавсумда тўпурарлик қобилиятини намойиш қилган Маркус бу гал олтита қулай вазиятни барбод қилди.

Расмус Хойлунд, “Манчестер Юнайтед” – 0%

Катта умидлар билан олиб келинган қимматбаҳо ҳужумчи АПЛда голлар ҳисобини очгани йўқ. Гол уриши учун жамоадошлари уни саккиз марта қулай позицияга олиб чиқишган эди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!