Головиннинг
Ads

"Монако" ярим ҳимоячиси Александр Головин Франция чемпионатининг бугун "Тулуза"га қарши бўлиб ўтадиган баҳсида иштирок этмайди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра мураббийлар штаби эндигина жароҳатидан соғайган 22 ёшли россиялик футболчини майдонга тушириб таваккал қилишни исташмади ва уни бугунги ўйин қайдномасига ҳам киритишмади.

Эслатиб ўтамиз, “Тулуза” – “Монако” учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади.

Маълумот учун, Головин монаколиклар сафига жорий ёзги трансферлар даврида ЦСКАдан кўчиб ўтган эди. Бироқ, у август ойи бошида машғулотлар чоғида жароҳат олди ва шу боис ҳалигача янги жамоасида дебют қила олмади.