Головкин Альварес ва унинг жамоасини жазоламоқчи
Ads

Ўрта вазн тоифасининг WBC, WBA ва IBO чемпионлик камарлари соҳиби Геннадий Головкин мексикалик Саул Альварес билан бўладиган жанг ҳақида ўз фикрларини билдирди. Бу боксчиларнинг иккинчи жанги 15 сентябр куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади.

Саул Альваресни ўзи ва жамоаси қилган ёмон ишлари учун жазолашни истайман. Уни ютмоқчиман, – дея Головкиннинг сўзларини келтиради AFP нашри. – Мен бу даражага чиқишига йўл қўймайман. Уларга вазминлик ва ақл етишмади. Бу уларнинг ҳаракатларини исботлайди. Мен ҳеч қачон рақибим ҳақида бундай уятли нарсалар ҳақида гапирмаганман.

Эслатиб ўтамиз, мексикалик боксчининг мураббийи уни “ҳеч нарсани ўйламайдиган эшак” деб ҳақорат қилган.