Гордон "Бавария"га ўтиши мумкин: Музокараларда нарх муаммоси кузатилмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Ньюкасл" вингери Энтони Гордон карьерасини Мюнхеннинг "Бавария" клубида давом эттириши мумкин.

"talkSPORT" маълумотига кўра, 25 ёшли футболчи немис клуби билан шахсий шартлар бўйича келишувга эришган. Бироқ трансфер бўйича клублар ўртасида жиддий фарқ мавжуд.

"Ньюкасл" Гордон учун 75 миллион фунт (86,5 млн евро) ёки ундан юқори маблағ талаб қилмоқда. "Бавария" эса ҳозирча бундай суммани тўлашга тайёр эмас.

2025/2026 мавсумда Энтони Гордон 46 та ўйинда иштирок этиб, 17 гол ва 5 голли узатмани амалга оширган.

Ҳозирда "Ньюкасл" Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 13-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!