Горецка учун 2017 йил якунига етди(ми)?
Ads

“Шальке-04” клуби ярим ҳимоячиси Леон Горецка Бундеслиганинг биринчи даврасида бошқа майдонга тушолмаслиги мумкин. Бу ҳақда гельзенкирхенликлар матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Берилган маълумотларга қараганда 22 ёшли германиялик футболчининг болдиридан олган жароҳати ҳали тўлиқ тузалмаган. Шу боис ҳам у ўтган турларда “Боруссия” Дортмундга (4:4) ва “Кёльн”га (2:2) қарши ўйинларда заҳирадан майдонга туширилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Горецканинг “Шальке” билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади. Унинг жамоадаги келажаги эса ҳозирча сўроқ остида қолмоқда.