Горетцка
Ads

Лондоннинг “Арсенал” клуби “Шальке-04” ярим ҳимоячиси Леон Горетцканинг трансфери бўйича яхши имкониятларга эга.

Хаммага маълумки, 22 ёшли Горетцка германиялик жамоанинг етакчиларидан бири хисобланади, бунга сабаб унинг майдоннинг бир неча позицияларида ўзини яхши кўрсата билишидир. Унинг “Шальке” билан шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар имзоланган. Маълумотларга кўра, “канонирлар” футболчига шартнома бўйича жуда катта маош таклиф қилишади, шу қатори яхши мукофот пули ҳам берилади.

Германиялик ярим ҳимоячига “Манчестер Юнайтед”, “Барселона”, “Бавария” ва “Манчестер Сити” каби грандлар қизиқиш билдирмоқда. Аммо The Sun нашринининг хабар беришича Венгер устозлик қилаётган жамоа футболчи билан шартнома имзолашга яқин турибди.

Маълумот учун Венгер Горетцкийнинг мухлиси хисобланиб, унинг ортидан кўп йиллардан бери кузатиб келмоқда.