Гўзал Исматова жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлади

CHERY AUTO

Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги XI жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда

Tecno

Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси (AIBA) томонидан ўтказилаётган чемпионатда вазни 81 килограммдан юқори бўлган ҳамюртимиз Гўзал Исматова чорак финалда россиялик Кристина Ткачевага қарши рингга кўтарилди.

«IG Indoor Stadium» спорт саройида ўтган беллашувда Гўзал рақибига 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. 

Шу тариқа мазкур жаҳон чемпионатида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўз иштирокини якунлади.

Comments

You must be logged in to commet!