Гўзал Мария "US Open"дан кетди

Нью-Йорк шаҳрида ўтаётган Америка очиқ чемпионатининг тўртинчи даврасида россиялик Мария Шарапова ўз иштирокини якунлади.

Мария ушбу босқичда испаниялик Карла Суарес Наваррога қарши кортга чиқиб, якунда 4:6, 3:6 ҳисобида енгилди.

Энди "Катта дубулға" туркумидаги "US Open" мусобақасининг чорак финалида Суарес Наварро мезбон теннисчи Мэдисон Кизга қарши кортга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!