Гўзаллик қурбон талаб қилади: Неймарнинг дугонаси вафот этди

“Ал-Ҳилол” жамоаси ҳужумчиси Неймарнинг яқин дугонаси Луана Андраде кутилмаганда вафот этди.

Телебошловчи, блогер, модель сифатида машҳур бўлган Луана Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳридаги Сан-Луис шифохонасида тиззасидан ёғ қатламини олдириш учун шахсий шифокори томонидан операция қилинган.

Маълумотларга қараганда, жарроҳлик амалиёти вақтида Луананинг юраги тўхтаб қолган. Аниқланишича, бунга қон томирларидаги тромбоз сабаб бўлган.

Неймар дугонасининг ўлимига муносабат билдирди.

- Кейинги пайтда иккита хунук хабар олдим. Биринчиси Брунанинг онаси яшаётган уйга босқинчилар ҳужум қилди. Яхшики, ҳаммаси жойига тушди. Иккинчиси яқин дугонамнинг ўлими. Мен Луананинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдираман, - деб ёзди Неймар ижтимоий тармоқдаги саҳифасига.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
салахидин
13/11/2023 07:12
Долбаёб савиянг нол
$$$$$$$ $$$$$$$
12/11/2023 22:07
Dugonasimas sevgilisi deb yoz chalasavod