Грандлар АҚШдан ноёб истеъдодга эга вундеркиндни топишди

Журналист Экрем Конурнинг Sports Boom порталига маълум қилишича, Бундеслига чемпиони “Бавария” АҚШнинг “Шарлотт” клубида тўп сураётган 17 ёшли қанот ҳужумчиси Нимфаша Берчимас учун курашда пешқадамликни қўлга олди.

Ноёб истеъдод эгаси аввалроқ “Манчестер Юнайтед” клубида кўрикдан ўтгани ҳам айтилмоқда.

Манбага кўра, “Манчестер Юнайтед” мутасаддиларига ҳам Нимфашанинг ўйини жуда манзур бўлган ва улар футболчи учун курашда немис грандини ортда қолдиришга ҳаракат қилмоқда.

Шунга қарамай, “Бавария” ва “Шарлотт” ўртасидаги музокаралар жуда ижобий ҳолатда давом этмоқда ва мюнхенликлар учун самарали якунланиши мумкин.

Футболчи 22 февраль куни 18 ёшга тўлади. Агар келишувга эришилса, у ёзда “Бавария”нинг асосий жамоаси билан мавсум олди йиғинига қўшилиши мумкин.

Нимфаша Берчимасчининг “Шарлотт” билан амалдаги шартномаси 2026 йил охиригача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 300 минг еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!