Грандлар талашаётган суперталант ўзига янги жамоа танлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Инсайдер Фабрицио Романонинг Х ижтимоий тармоғида маълум қилишича, Ян Диоманде дастлабки тарзда «Пари Сен-Жермен» билан беш йиллик шартнома бўйича келишувга эришган.

Манбага кўра, томонлар маош ва шартноманинг асосий бандлари бўйича келишиб олишган. Футболчининг ўзи ҳам айнан Париж клубига ўтишни истамоқда.

Энди ПСЖ ва футболчининг вакиллари трансфер ҳуқуқига эга клуб билан музокараларни бошлайди. Қайд этилишича, ушбу битим Магнес Аклиушнинг эҳтимолий трансферидан алоҳида муҳокама қилинмоқда, бироқ ҳар икки йўналиш бўйича ишлар давом этмоқда.

Ян Диомандега «Ливерпуль» ҳам қизиқш билдирган ва парижликларга қараганда каттароқ маош таклиф қилган эди. Бироқ ёш ўйинчи Европанинг бугунги кундаги энг кучли жамоаси мақомида турган клубни танлади.

2025/26 мавсумда Диоманде «Лейпциг» сафида барча мусобақаларда 36 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!