Греция чемпионати. Машарипов тўп тепаётган "Пансерраикос" аламли тарзда мағлуб бўлди

Греция чемпионати 13-туридан ўрин олган "Астерас" - "Пансерраикос" ўйини бўлиб ўтди. Унда мезбонлар 1:0 ҳисобида зафар қучди. 

Хуан Мирительо томонидан 78-дақиқада киритилган гол "Астерас"га 3 очко тақдим этди. Шундай бўлса-да, легионеримиз тўп тепаётган жамоа баҳс давомида тўлиқ устунлик қилди ва кўплаб хавфли вазиятлар яратди 

Қайд этиш лозим, легионеримиз Жалолиддин Машарипов мазкур беллашувда тўлиқ 90 дақиқада ҳаракат қилди. Айни вақтда "Пансерраикос" Греция чемпионати турнир жадвалида 13 очко билан 9-поғонани банд этиб турибди. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!