Григорий Колосовский: Бугунги мағлубият билан мухлисларимизни ҳафа қилиб қўйдик

 

Бугун олий лига 3-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Динамо” қарама-қаршилиги бўлиб ўтди. Беллашувнинг асосий вақти тугашига бир дақиқа қолганда, самарқандликлар футболчиси Шохруҳ Холматов боши билан дарвозани ишғол қилиб "Динамо"га 3 очко олиб келди – 0:1.

Учрашувдан сўнг “шерлар” устози Григорий Колосовский ўйин борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Бугун мағлубиятга учраб мухлисларимизни анча ҳафа қилиб қўйдик. Бу ҳолат албатта, аламли. Ушбу жараёндан чиқиб кетишимиз керак. Бунинг учун қўлдан келганча ақл билан иш тутишимиз керак.

Рақибга келадиган бўлсак, улар тўғри йўлни танлашди. Бизга имконият қолдирмасликка ҳаракат қилишди. Ҳимояда ишончлик ўйнашди. Иккинчи қаватда ҳам вазиятларни йўққа чиқаришди, - дейди "Пахтакор" бош мураббийи. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!