Грилиш чемпионлик пойгаси ҳақида: "Ливерпуль" ҳали курашдан чиқмади"

"Манчестер Сити" футболчиси Жек Грилиш чемпионлик пойгаси ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Айтишича, "Сити"ни чемпион дейишга ҳали эрта.

"Мен медаллар, унвонларни қўлга киритишни хоҳлайман. Шунинг учун менга ҳозирги ҳолат ёқимли туюлмоқда. Умид қиламанки, биз мавсумни АПЛ ғолиби сифатида якунлаймиз.  

Йигитларга, мураббийлар штабига ва албатта, бош мураббийга раҳмат айтишим керак. Улар мени жамоада яхши кутиб олишди. 

Менимча, Премьер-лига дунёнинг энг яхши лигаси. Бу чемпионатда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Шундай экан, ҳотиржамликка берилмаслигимиз лозим.

"Ливерпуль" - ажойиб жамоа. Фикримча, улар охиригача курашади. Агар чемпионликни қўлга киритишни истасак, хатога йўл қўймаслигимиз керак", - деди англиялик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!