Грилиш судда ютиб чиқди ва энди фермерлик қилади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Манчестер Сити» таркибига киролмаётган Жек Грилиш ҳозирча фақат келажакдаги карьераси ҳақида ўйлабгина қолмаяпти, балки ўзини бутунлай бошқа соҳада – деҳқончиликда ҳам синаб кўрмоқда.

Британиянинг The Sun нашри ёзишича, Грилиш яқинда судда муҳим ғалабага эришди: у Чеширдаги қиймати 5,6 миллион фунт стерлингга баҳоланган ҳашаматли уйи ортида жойлашган 10 акрлик ўрмон майдони мақомини ўзгартириш ҳуқуқини қўлга киритди.

Эндиликда ушбу ҳудуд футболчи яшаб келаётган қаср атрофидаги шахсий боғ ва сабзавот етиштириладиган далага айлантирилади.

У ерда Грилиш 2023 йилдан бери турмуш ўртоғи Саша Аттвуд ва қизи Мила Роуз билан бирга истиқомат қилади.

Шу тариқа Жек Грилиш Англия термаси собиқ сардори Дэвид Бекхэм йўлидан бориб, боғдорчилик ва ҳовли хўжалиги оламига жиддий кириб боришга қарор қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!