Гринвуд МЮ раҳбарияти ва Сульшернинг жаҳлини чиқарди
"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти ёш ҳужумчи Мэйсон Гринвуднинг ҳаракатларидан безовта бўлмоқда. Бу ҳақида Daily Mail нашри хабар бермоқда.
Англиялик форвард "қизил иблислар"нинг ПСЖга қарши ўйин қайдномасига киритилмади. Таъкидланишича, клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби 19 ёшли футболчининг машғулотларга кеч қолишидан норози бўлмоқда.
Олдинроқ, жамоа бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер Гринвуд жароҳат сабаб ПСЖга қарши ўйинни ўтказиб юборгани ҳақида айтиб ўтган эди.
Фикрлар