Гринвуд қайтди! У МЮни кучайтира оладими? Қамоқдан қутилиб қолган йигитча ҳақида.

Англияда каттагина жанжалга сабаб бўлган воқеа ўз якунига етди. Мэйсон Гринвудга қўйилган барча айбловлар олиб ташланди. Энди, 21 ёшлик футболчи эркин қуш. Суд жараёни тўлиқ тугатилди.

Уни нимада айблашган эди?

2022 йилда собиқ севгилиси Гарриет Робсон томонидан ижтимоий тармоққа жойланган сурат “Манчестер Юнайтед”нинг иқтидорли футболчиси учун оғир кунлар бошланганини билдирувчи сигнал вазифасини ўтаб беради. Кўп ўтмай, турли овозли хабар тариқасида юборилган номалар интернетда тарқалиб кетди. Унда, футболчининг куракда турмайдиган сўзлар билан таҳдид қилгани акс этганди. 30 январь санасида полиция тергов-суриштирув ишларини бошлаб юборади. Ўша куниёқ “Манчестер Юнайтед” тергов якунлангунига қадар футболчини клуб машғулотларида иштирок этишини маън этди. Иш катталашиб кетгани сабабли, уни ФИФА 22 симульяторидаги карточкаси ҳам ўчириб юборилди. "Nike" компанияси эса, у билан ҳамкорликни тўхтатганини расман эълон қилди. “Қизил иблислар” жамоа мухлислари олиб келган Гринвуд исми туширилган футболкаларни бошқасига алмаштириб берди. Умуман олганда, футбол олами Мэйсондан воз кечди.

п34ўпошуошп34
Нега ундан барча айбловлар олиб ташланди?

2 февраль санасида ушбу маълумот расман эълон қилинди. Бу ҳақда шу иш билан шуғулланётган орган расмийси Микаэль Керр хабар берди:

“Бу иш билан ОАВ жиддий қизиққани боис, 21 ёшли гумонланувчидан барча айбловлар олиб ташлангани ҳақида расман эълон қилишимиз адолатдан бўлади. Тергов билан шуғулланган ходимлар юристларнинг берган маълумотларига таянган ҳолда, барча айбловлар олиб ташланганини маълум қилади. Вазият қандай давом этгани тўлиқ сир бўлиб қолади. Шунга қарамай, керакли шахсларнинг кўрсатма беришдан бош тортгани ва далиллар йўқлиги боис иш судга ошмай тўхтатилди”.

Гринвуд “қизил иблислар” сафида ўйнайдими?

Мэйсон бир йил давомида футболдан четда қолишга мажбур бўлди. У сўнгги бор 2022 йилнинг 22 январь санасида “Вест Хэм”га қарши беллашувда майдонда тўп сурган эди. Ўша баҳсда 83 дақиқа ҳаракат қилган форварднинг ўрнига Антони Марсьяль захирадан ўйинга қўшилганди. Ҳозирча, футболчининг клуб билан қандай муносабатда эканлиги аниқ эмас.

3ол4ўпо3шопш4оп

Шунга қарамай, манчестерликлар клубнинг расмий сайтида футболчининг сурати туширилган дарчани олиб ташлагани йўқ. Ҳатто, у жиноий жавобгарликка тортилиши тахмин қилинган мақолалар ОАВ томонидан тарғиб этилаётган пайтда ҳам. Журналистлар бу сурат нега олиб ташланмагани ҳақида клуб расмийларига берган саволга шундай жавоб олган эди: "Мэйсон суд жараёнига тайёргарлик кўраётгани учунгина жамоа билан бирга машғулотларда иштирок этмаяпти. Нима бўлганда ҳам у клубнинг бир бўлаги!" 2022/23 йилги мавсум учун жамоа ўз қайдномасини эълон қилганида Гринвуд рўйхатдан тушиб қолди. Шунга қарамай, уни ёшлар жамаоси учун қайдномага киритишди. Айнан шу омил уни бемалол асосий таркибда майдон тушиши учун имкон яратади. Қонуний томондан олиб қаралса, у клубнинг 21 ёшгача бўлган ёшлари сафида тўп сураётган академия аъзоси. Демак, Мэйсон агар спорт формасини тикласа, бемалол “Олд Траффорд”га қайтиши мумкин.

“Манчестер Юнайтед” ундан барча айбловлар олиб ташланган куниёқ расмий баёнот берди:

“Клуб Мэйсоннинг барча айбловлардан озод этилганидан хабардор. Энди, “Манчестер Юнайтед” кейинги қадамни ташлашдан аввал, ўз ҳаракатларини яхшилаб ўйлаб олади. Ҳозирча, бу вазият борасида ҳеч қандай изоҳ бермоқчи эмасмиз”.

п34ўпошуошп34

Шу тариқа, бир йилдан ортиқ вақт давом этган воқеа ҳозирча бахтли якун топди, бироқ бу фильмнинг қаҳрамони ҳали ўзини бахтли ҳис қилаётгани йўқ. Шундай экан, воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз. Сиз эса, ушбу вазият борасида фикрингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг!

Я . У

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!