Гринвуд Тухель билан нозик масалада гаплашиб олмоқчи

"Марсель" вингери Мэйсон Гринвуд Англия терма жамоаси бош мураббийлигига тайинланган Томас Тухель ва Англия футбол ассоциацияси мутасаддилари билан учрашиб, Англия терма жамоасига қайтиш масаласини муҳокама қилмоқчи. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг октябрида Гринвуд зўрлашга уриниш, зўравонлик ва зўрлаш ҳаракатларида айбланган, бироқ футболчига қўйилган айбловлар 2023 йилнинг февралида асосий гувоҳлар ишдан воз кечгач, олиб ташланган эди.

Шунга қарамай, футболчи ЖЧ-2026га чиқиш учун Томас Тухель жамоасига ўтиш ниятида. Агар у Англия терма жамоасига қайтарилмаса, халқаро майдондаги фаолиятини Ямайка терма жамоасида давом эттирмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!