Гризман ва Зиданнинг муаммолари ёхуд испан грандларининг омадсиз мавсуми
Гризман “Барселона”га буюк футболчи бўлиш учун келган эди, аммо уни ҳозир оддий футболчилардан деярли фарқи қолмаяпти.
Кўпчилик Антуанни худди Неймарга ўхшатишган эди, жамоадаги муҳим фигуралардан бири бўлади, чап қанотни ўзиники қилади ва рақибга доим хавф солиб туради.
Ҳозирча Антуанда ҳаммаси секин-аста ўхшаяпти, ҳа, секин-аста. Масалан,Чемпионлар Лигаси доирасида “Боруссия”га қарши ўйинда у илк бор Суарез ва Месси билан бир чизиқда ҳаракат қилди. Гризманда бу борада адаптатсия нисбатан тезроқ кечяпти. Ҳамма ҳам энг кучли бомбардирлар билан, “Барса”нинг ўзига хос услубига мослашиб ўйнаб кета олмайди.
Сўзсиз, Гризман “Атлетико”да энг ёрқин юлдуз эди, “Барса”да эса юлдузлардан бири бўлиши мумкин, аммо ўша юлдузлардан бири бўлиш учун ҳам ёрқин ўйин намойиш этиши керак. Ҳозирча, эса у ўзини тўла намойиш эта олмаяпти.
Ўзининг энг яхши ўйинини фақатгина “Бетис” (5-2)га қарши кўрсата олди, ўшанда 2 та гол ва битта голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйганди. Бошқа ўйинларда эса (“Атлетик”, “Осасуна”, “Боруссия”ларга қарши) умуман ўзини кўрсата олмади.
Буни Антуанни ўзи ҳам тушуниб турибди. “Жамоага келиб қўшилганимга эндигина 2 ой бўлди, ўзимни “Барселона”нинг тўлақонли аъзосидек ҳис этишим учун нимадир етишмаяпти” – дейди Гризман.
Рамоснинг кетиши – Флорентино Переснинг асосий мақсадларидан бири эди. Чунки президент “Реал”нинг кийим алмаштириш хонасидаги тартибсизликлардан чарчаганди. Жамоанинг ички муҳити бузилаётганини сезиб турган эди Перес.
Рамоснинг шартномаси борасидаги воқеаларга Зизу қандай аралашиб қолди? Жуда оддий. Перес ўтган мавсумдаги омадсизликларни қайта такрорлашни истамаслиги аниқ эди, шунинг учун хатога йўл қўймасликка ҳаракат қилди.
“Реал Мадрид”да бир мавсум совринсиз қолган мураббий истеъфога чиқиши аниқ. Ҳатто, Зидан ҳам бундан мустасно эмас. Унга бўлган ишонч ҳам тобора камайиб боряпти ва муносабатлар ёмонлашиши табиий ҳол.
Зидан ва Перес ўртасидаги муносабатлар ёмонлашган. Сабаб нимада? Наваснинг сотилиши, Погбани соти олиш таклиф рад этилиши ва Бейлнинг жамоада қолганлиги.
Ундан ташқари Перес Зиданнинг янги футболчилардан жуда кам фойдаланаётганидан норози. Фақатгина Ферлан Менди ишончни оқлаяпти, Азар, Ёвич ва Милитао каби жамоага янги қўшилган футболчилар ҳали ўзини кўрсатганича йўқ.
Яна Форентино Перес майдон марказини кучайтириш учун Кристиан эриксон ёки Донни ван де Бекни сотиб олмоқчи эди, леки Зидан шарт қўйди: ё Погба ёки ҳеч ким. Шу тариқа “Тоттенҳем” ва “Аякс” футболчилари трансери тўхтатилди.
Журналист Балаге Рамос шахсиятига тўхталиб ўтди, “Жозе Моуриньо Мадридга икки футболчи туфайли қайтишни истамасди. Бири Серхио Рамос, яна бири Криштиану Роналду. Энди Роналду “Ювентус”да, Рамосни эса “Реал” билан шартномаси ўз якунига етяпти.”
Фикрлар