Гризмандан ажойиб натижа
29-август, душанба куни Ла Лиганинг 3-тури доирасидаги сўнгги учрашув бўлиб ўтди ва унда Мадриднинг “Атлетико” клуби сафарда “Валенсия”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Антуан Гризманн “матрасчилар”га ғалаба келтирган гол муаллифига айланди. Унинг учун бу гол Испания чемпионати олий дивизионидаги 160-гол бўлиб тарихда қолди. У Ла Лига тарихидаги тўпурарлар рўйхатида 17-ўринга кўтарилиб, Луис Арагонес билан тенглашиб олди.
Франциялик футболчининг навбатдаги голлар Самуэль Эт'Онинг рекордини янгилаши мумкин - 162 гол. Рекорд эса Лионель Мессига тегишли - 472.
Қолаверса, Гризманн "Атлетико" тарихида 100 та гол урган олтинчи футболчига айланиши учун ҳам яна 2 та гол уриши керак.
Фикрлар