Гризманн
Ads

“Атлетико” клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн мадридликлар билан шартномани уўайтириш борасида бир қарорга келганича йўқ, дея хабар беради Le 10 Sport нашри. Футболчининг клуб билан тузган амалдаги келишуви 2022 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Аввалроқ, Франция терма жамоаси ўйинчиси Барселонада яшаш учун жой қидираётгани хабар қилинган эди. Бундан ташқари каталон клуби ҳам уни харид қилиш учун бир неча футболчисини сотишга ҳозирлик кўрмоқда. Шартнома бўйича Гризманнинг товон пули 100 млн еврони ташкил қилади.

Франциялик футболчи “Атлетико” сафида 2014 йилдан бери тўп суриб келмоқда. Бу мавсум 36 ўйинда 21 гол ва 11 голли узатмага муаллифлик қилган.