Гризманн
Ads

Мадриднинг "Атлетико" клуби форварди Антуан Гризманн нима сабаб яна "Ванда Метрополитано"да қолишга қарор қилгани ҳақида айтиб ўтди.

“Нега мен “Атлетико”ни танладим? Чунки бу ерда менга бўлган улкан муҳаббат ва ҳурматни ҳис қиламан. Бундан ташқари юрагим ҳам шу ерда қолишга ундади”, - дейди франциялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Гризманнинг ёзда “Барселона”га ўтиши мумкинлиги борасида хабарлар тарқалган эди.