Гризманн:
Ads

"Барселона" клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн собиқ жамоаси "Атлетико"нинг унинг трансферига бўлган муносабати ҳақида гапириб ўтди.

“Биз “матрасчилар” билан келишиб олган эдик, бироқ у кейин ўзгариб қолди. Шундай бўлгач, бу борада келишиш керак эди.

“Атлетико”нинг менинг трансферга бўлган муносабатига келсак, бунинг учун узр сўрайман. Мен уларни шокка туширмаслик учун шахсан ўзим раҳбарларнинг олдига бордим. Уларга менсиз ўйнашга тайёрланишларини айтиш учун бордим”, - дейди франциялик футбол юлдузи.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” Гризманни 120 млн евро эвазига сотиб олди.