Гризманн "Барса"нинг ЕЧЛдан чиқиб кетганига муносабат билдирди

Мавсумни “Атлетико” сафида ижара асосида ўтказаётган “Барселона” ҳужумчиси Антуан Гризманн Каталония клубининг Чемпионлар лигасини тарк этиши борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Барселона" Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетгани мени ҳайратда қолдирмоқда, чунки улар доим Чемпионлар лигасида бўлган ва у ерда узоқ йиллар ўйнаган.

Кўп ўзгаришлар бўлди. Жуда муҳим футболчи бўлган Лео Месси кетди, кейин мураббий алмашди. Демак, сабр-тоқатли бўлиб, мураббийга ишониш керак”, - деди франциялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, гуруҳда 3-ўринда қолиб кетган Хави шогирдлари энди курашни Европа лигасида давом эттиради. "Барселона" ушбу мусобақа плей-офф босқичидаги рақибини 13 декабрь куни билиб олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!