Гризманн
Ads

Агар Неймар “Барселона”дан кетса, у ҳолда Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн бразилиялик футболчининг ўрнини эгаллаши мумкин. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Айтиш керакки, Франция терма жамоаси аъзосининг шартномасида белгиланган товон пули 100 млн еврони ташкил этади. Каталонияликлар эса ушбу маблағни тўлашга тайёр.

Бироқ, ФИФА “Атлетико”га ёзда янги футболчиларни сотиб олишни таъқиқлаган. Шу боис бундан аввалроқ Гризманн энг ками қишки трансферларга қадар “матрасчилар”ни ёлғизлатиб қўймасликка қарор қилгани ҳақида эълон қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ Неймар учун белгиланган 222 млн евро товон пулини тўлаб, уни сотиб олишга тайёр.