Гризманн: Бенземадан кўп нарса ўрганганман

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн ўз вақтида “Реал” форварди Карим Бенземадан кўп нарсалар ўрганганини айтди.

“Бензема жуда кучли ҳужумчи ва у мени дўстим. Мен Франция терма жамоаси сафида ундан кўп нарса ўранганман. У жорий мавсумни жароҳат билан бошлади, аммо, умид қиламанки тез орада унинг ишлари жойига тушиб кетади”, - дейди Гризманн.

Эслатиб ўтамиз, ушбу икки франциялик ҳужумчилар Ла Лиганинг яқинлашиб келаётган 12-турида ўзаро тўқнаш келишлари мумкин. Сабаби, 18 ноябрь куни мухлислар Мадрид дербисига гувоҳ бўлишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!