Гризманн: "Биз ғалаба қозонишимиз керак. Акс ҳолда, Коке мени масхара қилади"
Франция терма жамоаси ҳужумчиси Антуан Гризманн УЕФА Миллатлар Лигаси финали олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз албатта ғалаба қозонишимиз керак. Акс ҳолда Коке машғулотларда мени масхара қилади. Ҳа, Испанияда ажойиб ёш таркиб бор. Бироқ биз ўз ўйинимиз билан рақибга босим ўтказиб, совринни қўлга киритиш учун қўлимиздан келган ишни қиламиз", - деди Антуан "L'Équipe" нашрига берган интервьюсида.
Айни дамда Коке ва Гризманн "Атлетико" шарафини ҳимоя қилмоқда. Антуаннинг ҳуқуқлари "Барселона"га тегишли. "Матрасчилар" уни Каталония клубидан мавсум якунига қадар сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олган.
Эслатиб ўтамиз, Франция - Испания ўртасидаги учрашув эртага Тошкент вақти билан 23:45да бошланади.
Фикрлар