Гризманн декабр ойининг энг яхши футболчиси деб топилди

“Атлетико” ҳужумчиси Антуан Гризманн Ла Лигада декабр ойининг энг яхши футболчиси деб топилди, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.

Ўтган ойда франциялик футболчи турнирда 4 ўйин ўтказиб, 4 гол ва 1 голли узатмага муаллифлик қилган.

Бу мавсум Гризманн мадридликлар сафида 26 ўйинда 13 гол ва 7 голли узатмани амалга оширган. У Ла Лигада “гол+узатма” тизимида етакчилик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!