Гризманн фаолиятини АҚШда давом эттиради
Американинг MLS клуби "Орландо Сити" Франция терма жамоаси сафида 2018 йилги жаҳон чемпиони, Мадриднинг "Атлетико" клуби форварди Антуан Гризманн трансферини эълон қилди. Бу ҳақда "Орландо" клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Антуаннинг "Орландо Сити"га келиши нафақат клубимиз, балки шаҳримиз, мухлисларимиз ва футбол лигаси учун муҳим лаҳзадир", - дейди "Орландо Сити" хўжайини ва бошқарув раиси Марк Уилф жамоа расмий сайтига берган интервьюсида.
Футболчи билан шартнома 2026 йилнинг июлидан кучга киради. Келишув 2027/2028-йилги мавсум охиригача, яна бир йилга узайтириш имконияти билан тузилган.
Фикрлар