Гризманн голини кимга бағишлади? (фото)

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн кеча бўлиб ўтган “Малага”га (1:0) қарши баҳсда киритган голини ўтган ҳафта юрак ҳуружидан вафот этган футболчи болакайнинг хотирасига бағишлади.

У голдан сўнг Холо Барбера исми ёзлган 7-рақамли футболкани кўтарди. Таъкидлаш лозимки, ушбу фожеа “Месталье”да бўлиб ўтган”Валенсия”га ҳамда “Барселона” (0:2) жамоалари баҳсида ҳам ёдга олинган ва бир дақиқалик сукут билан бошланган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!